Банк-молия соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 16 млн cўмдан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўтган олти ойида банк-молия соҳаси ходимларининг ўртача иш ҳақи ўтган йил мос даврига нисбатан қарийб 14 фоизга ўсиб, 16,2 млн сўмни ташкил қилди. Соҳада ўртача ойлик иш ҳақи ўсиш суръати секинлашишда давом этмоқда.

Банк
Банк-молия соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 16 млн cўмдан ошди
Фото: Bankers.uz

Статистика агентлиги томонидан 2025 йилнинг ўтган олти ойи учун номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичлари эълон қилинди. Унда келтирилган маълумотларга кўра, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида ўртача иш ҳақи 13,9 фоизга ўсиб, 16 млн 252,9 минг сўмни ташкил этди.

Манба: Статистика агентлиги

Банк-молия соҳаси таркиби бўйича ўртача ойлик иш ҳақи мажбурий ижтимоий суғурталашдан ташқари, қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари соҳасида 19 млн 627,8 минг сўмни, молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи фаолият соҳасида 19 млн 518,2 минг сўмни, суғурталаш ва нафақа таъминотидан ташқари молиявий хизматлар соҳасида 15 млн 898,9 минг сўмни ташкил этган.

Манба: Статистика агентлиги

Ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида кузатилди.

2021 йилдан буён банк-молия соҳасида ўртача иш ҳақи ўсиши секинлашмоқда. 2021 йилда ўсиш кўрсаткичи 32,5 фоиз, 2022 йилда 30,0 фоиз, 2023 йилда 23,7 фоиз, 2024 йилда 14,3 фоизни ташкил этди. 2025 йилнинг I ярим йиллигида эса 13,9 фоизлик ўсиш кузатилди. Шунга қарамай, банк-молия соҳаси бир неча йиллардан буён Ўзбекистондаги энг даромадли йўналиш бўлиб қолмоқда.

Мақола муаллифи
Palonchi Pistonchiyeva
227
27 июль 2025, 15:51
янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг

Изоҳлар: 0

Улашиш